• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 23.10.2018 | 20:
Ўтган кун давомида (2018 йил 22-октябр) 40 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 2 (ССТ), Тошкент шах. – 10 (ИСТ-5, ЭТ-4, ГТ-1), Андижон вил. – 3 (ССТ), Бухоро вил. – 3 (ССТ), Жиззах вил. – 3 (ССТ), Қашқадарё вил. – 6 (ССТ-4, К-1, ЭТ-1), Сирдарё вил. – 4 (ССТ), Тошкент вил. – 4 (ССТ), Фарғона вил. – 4 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Statistik xisobot
 

 

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳасида

2017 йил якунлари бўйича сув таъминоти  муаммоли бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 850 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшиланди.

Жумладан:

Қорақалпоғистон Республикасида.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан 2017 йилда қисқа муддат ичида Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича умумий қиймати 26,4 млрд.сўм, узунлиги 101 км бўлган Қўнғирот-Мўйноқ сув қувури ва “Қўнғирот” сув тақсимлаш иншооти қурилди.

Сурхондарё вилоятида.

Сурхондарё вилояти “Хўжаипок” туманлараро сув қувурининг “Шеробод”, “Гурин” ва “Сарой” сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда 14,4 км магистрал сув қувурларида қурилиш Бойсун туманидаги “Авлод” сув олиш иншоотида реконструкция ишлари якунланди.

 Бойсун туманида узунлиги 34,7 км (Д-400мм) бўлган “Хўжамайхона-Бойсун” сув қувури ва “Бойсун” сув тақсимлаш иншоотида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур объектни тўлиқ ишга туширилиши жорий йилнинг 1 сентябрида режалаштирилган.

Шу билан бирга, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида ишлар амалга оширилди.

Тошкент вилоятида:

Охонгарон шаҳридаги “Охонгарон” сув олиш иншооти ва 2-кўтариш насос станцияси тўлиқ реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.Ангрен шаҳридаги “Пастки худуд” сув олиш иншоотидаги 15 сув олиш қудуғи, заҳира электр линиялари ва худудни деворлари тўлиқ реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.Бўстонлиқ туманидаги Навобод қишлоғида сув тарқатиш иншооти, 9,2 км ичимлик ва оқова сув қувурлари қурилиб фойдаланишга топширилди.“Ангрен шаҳридаги 2-кўтариш насос станциясидан саноат худудигача бўлган узунлиги 8,5 км магистрал ичимлик сув қувури қурилиб фойдаланишга топширилди. “Ангрен шаҳридаги соноат худуди учун 3,8 км босимли ва ўзи оқар оқова сув қувури ҳамда оқова сув насос станцияси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Жиззах вилоятида Зомин тумани аҳолисига ичимлик суви етказиб берувчи сув тозалаш иншооти ҳамда магистрал сув қувурларини реконструкция қилиш ишлари якунланди.

Сирдарё вилоятида Сардоба туманида узунлиги 14 км бўлган Бобур насос станциясидан Чулқувар шаҳарчасигача магстрал сув қувури қурилиб фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2017 йилда 272 та қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви объектлари қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди, республика бюджетидан 129,9 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилди. 726,7 км сув тармоқлари ётқизилди, 119 та ер ости сув қудуқлари ковланди ва 170 та насос ускуналари ўрнатилди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда Халқаро молиявий институтларининг жами 648,1 млн. АҚШ доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлари ҳисобидан, якунлаш муддати 2018-2021 йилларда бўлган, 8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бундан 2017 йилда 48,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 87 км магистрал сув қувурлари, 328 км ичимлик сув ва 31,5 км канализация тармоқлари, 10 та сув тарқатиш иншооти,18 дона сув қудуғи ҳамда 3 та насос станцияси қуриш ишлари бажарилган.

Осий Тараққиёт Банки маблағлари хисобидан:

“Джизак шаҳар оқава сув тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси  (2016 – 2020 йиллар);

“Фарғона ва Марғилон шаҳарларининг оқава сув тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси (2014 – 2018 йиллар);

“Тошкент вилояти Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Янгийўл туманлари аҳоли пунктлари ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, сув иншоотларини реконструкция қилиш” лойиҳаси (2017 – 2021 йиллар).

Жахон банки маблағлари хисобидан:

“Бухоро ва Самарканд шаҳарлари канализация тизимларини куриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси (2016-2019 йиллар);

“Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туман марказлари хамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” – лойиҳаси (2011-2019 йиллар);

«Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш» - лойиҳаси (2013-2019 йиллар).

Араб Мувофиқлаштириш гуруҳига кирувчи Саудия тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

“Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин ва  Янгиер  шаҳарларининг канализация тизимини реконструкциялаш ва ривожлантириш”  лойиҳаси (2017-2021 йиллар);

“Самарканд вилоятининг Қўшрабод тумани ичимлик суви таъминотини яхшилаш” лойиҳаси (2016-2018 йиллар).

2018 йилда аҳолимизнинг ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасидаги вазифалар

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида аҳолинининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз рахбари - “Янги йилда кўпгина аҳоли пунктларида, аввало, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилади. Шу тариқа ҳудудларда яшаётган 580 мингга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади” деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу вазифаларни, шунингдек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини, Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи давомида берган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилда вазирлик томонидан аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш бўйича аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқилди ва бу йўналишда ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан:

Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик сув” фонди 584,7 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан 2018 йилда 301 та ичимлик сув таъминоти, 4 та оқава сув ҳамда 13 та минтақалараро ва ўта муҳим объектларда қурилиш ва реконструкция қилиш ҳамда қишлоқ жойларда ва шаҳарларда янги қурилаётган уй-жойларни массивларни сув билан таъминлаш борасидаги ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 797,6 км ичимлик ва оқава сув тармоқлари (янги қурилиш - 314,3 км, реконструкция - 483,3 км), 202 та сув олиш қудуқлари (янги қурилиш - 85 та, реконструкция - 117 та) қуриш ҳамда реконструкция қилиш, 248 та босимли сув миноралари ва тоза сув резервуарларини, 155 та трансформаторлар, 396 та насос ускуналарини ўрнатиш ҳамда қишлоқ жойларда ва шаҳарларда янги қурилаётган уй-жойларни, массивларни сув билан таъминлаш учун 636, 4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиши кўзда тутилган.

Халқаро молия институтлари иштирокида 2018 йилда Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида амалга оширилаётган 8 та йирик лойиҳалар доирасида 74,4 млн. доллар миқдорида чет эл инвестицияларини ўзлаштириш режалаштирилган.

Ушбу инвестициялар ҳисобидан 137 км магистрал сув тармоғи, 338 км ичимлик сув тармоғи, 53,0 км канализация тармоғи, 9 та сув тарқатиш иншооти, 29 дона сув қудуғи ва 4 та насос станцияси қурилиши белгиланган.

Шу билан бирга, 2018 йилда 2 та янги инвестиция лойиҳаси доирасидаги ишларни бошлаш белгиланган:

2018-2022 йилларда “Қорақалпоғистон Республикасида Нукус, Беруний, Муйноқ, Қўнғирот, Амударё ва Қораузяк туманларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда “Туямўйин-2 кўтариш станциясини модернизациялаш” лойиҳаси;

2018-2022 йилларда “Қашқадарё вилоятининг Китоб-Шахрисабз ер-ости сув хавзаси сув қувури яқинидаги қишлоқ ахоли пунктлари, Косон ва Муборак туман марказлари сув тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси.

Натижада 2018 йилда сув таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 792 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг январь, февраль ойларида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ташрифлари давомида аҳолининг ичимлик сув таъминотига алоҳида эътибор қаратди. Давлатимиз раҳбари ушбу вилоятларнинг Қизириқ, Дехқонобод, Қоракўл, Шофрикон ва Жондор туманларида узоқ йиллардан бери ҳал қилинмай келган ичимлик суви муаммосини қисқа муддатда ечиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

2017-2021 йилларга қабул қилинган дастурни амалга ошириш натижасида 2021 йилга келиб аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминоти билан қамраб олиниши республикамиз миқёсида 84 фоизга, бир қатор ҳудудларда эса 90 фоизга етказилади. Бунда 4,9 млн. аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади, шундан қўшимча 1,1 млн. аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланади.

Yuklab olish

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr204.3-
Sovuq suv2855972.31
Issiq suv3915.922938.78
Chiqindi-3500
Gaz263.4 5011.49
Valyuta kursi
Ob-havo