• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 23.10.2018 | 20:
Ўтган кун давомида (2018 йил 22-октябр) 40 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 2 (ССТ), Тошкент шах. – 10 (ИСТ-5, ЭТ-4, ГТ-1), Андижон вил. – 3 (ССТ), Бухоро вил. – 3 (ССТ), Жиззах вил. – 3 (ССТ), Қашқадарё вил. – 6 (ССТ-4, К-1, ЭТ-1), Сирдарё вил. – 4 (ССТ), Тошкент вил. – 4 (ССТ), Фарғона вил. – 4 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Vazirlik hay'ati
 

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайъати

ҲАЙЪАТ РАИСИ:

Салиев Музаффар Халдарбоевич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

 

ҲАЙЪАТ АЪЗОЛАРИ:

Азимов Дилшод Суратович

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

 

Назиров Назиржон Тахирджанович

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари

 

Хайдаров Тахир Абиджанович

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари

 

Джамалов Ғофир Орибжонович

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари

 

Эрдонов Абдуназар Нуруллаевич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп ҳонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни  назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

 

Таджибаев Замзамбой Абдувахабович

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги бош директори

 

Сеитов Розымбой Аминович

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

 

Азимжонов Шавкат Джураевич

Тошкент шахар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи

 

Кахаров Баходиржон Бахромович

Уй-жой коммунал Хизмат кўрсатиш вазирлигининг Йиғма ахборот –таҳлил бошқармаси бошлиғи

 

Канаев Бахадир Худайбердиевич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи

 

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хайъати аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг   
2018 йил 26 январдаги 57-сонли Қарори билан тасдиқланган

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ҳайъатининг

2018 йилда ўтказиладиган мажлислари

 

 

т/р

Кун тартиби

Ўтказиладиган сана

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқувчилар ва ҳисобот берувчилар  

1

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳолига замонавий ва сифатли уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш борасида белгилаб берган муҳим мақсад-вазифалар ижросини таъминлаш.

 

2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишларнининг натижадорлиги ва 2018 йилга устувор вазифаларни белгилаш ва уларни самарали амалга оширишга оид чора-тадбирлар.

2018 йил

январь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Салиев М. Х.

 

Вазир ўринбосарлари:

Д. Азимов, Н. Назиров,

Т. Хайдаров, Ғ. Джамалов

 

Вазирлик тизимидаги ташкилот раҳбарлари

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241 - сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи томонидан водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари фаолиятини танқидий ўрганиш натижалари юзасидан  вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилот ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган режа тадбирлар тўғрисида.

2018 йил

март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Т. Хайдаров, вилоят “Сувоқова” ДУК раҳбарлари

 

3

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан 2018 йилнинг биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишларнининг натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар.

2018 йил

июль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Салиев М. Х.

 

Вазир ўринбосарлари:

Д. Азимов, Н. Назиров,

Т. Хайдаров, Ғ. Джамалов

 

Вазирлик тизимидаги ташкилот раҳбарлари

 

Ўзбекистон Республикаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ҳайъатининг Регламенти

 

1-боб. Умумий коидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ҳайъати (кейинги ўринларда Ҳайъат деб аталади) доимий фаолият кўрсатадиган маслаҳат органи хисобланади.

2. Ҳайъат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

3. Ҳайъат ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофик қонунийлик, назоратда бўлиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш, бошқарув ва коллегиалликни марказлаштириш тамойиллари асосида амалга оширади.

 

2-боб. Ҳайъатнинг асосий вазифалари

4. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) фаолиятининг асосий йуналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

таркибий ва худудий бўлинмалар идоравий мансуб ташкилотлар рахбарларининг хисоботларининг тизимли асосда эшитиб борилишини ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорларида белгиланган вазифаларнииг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Вазирлик тизими раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

вазирлик фаолиятига оид худудий ва тармок дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;

Ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма йиғилишларини ўтказиш, Вазирлик фаолияти сохасига оид долзарб масалаларининг жойларда муҳокама этилишини таъминлаш;

вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимидаги лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига куйиш масаласини кўриб чиқиш;

Ўзбекистан Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш хамда шахсий жавобгарлигини ошириш:

Ўзбекистон Республикаси Хукуматига киритиладиган ва Вазирлик масъул ижро этувчи орган хисобланган қонун лойиҳалари билан боғлик масалаларни кўриб чиқиш.

 

5. Ҳайъат Ўзбскистон Республикаси Вазирлик ваколатига кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар кандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

 

3-боб. Ҳайъат таркиби

 

6. Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Ўзбскистон Республикаси    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбскистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдикланади.

7. Ҳайъат таркибига Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вазири (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, “Коммунхизмат” агентлигининг бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари киритилади.

Ҳайъат фаолияти самарадорлигини ошириш максадида вақти-вақти билан унинг таркиби қисман алмаштириб турилади.

Ҳайъат аъзоси лавозимидан озод этилган холатларда (унинг таркибига лавозими бўйича кирадиган аъзолардан ташқари) Ҳайъат таркибига киритиладиган номзод бўйича таклифлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

8. Ҳайъат раиси:

Ҳайъат фаолиятини ташкил этади. унинг йиғилишларини бошқаради. мажбурият ва топшириқларни Ҳайъат аъзолари ўртасида тақсимлайди, йиғилишлар режалари, Ҳайъат қарорлари бажарилишини умумий назорат қилади;

Ҳайъатга кўриб чиқишга киритиладигап масалаларни биргаликда муҳокама этиш ва ҳал қилиш учуи зарур шароитлар яратади;

Ҳайъат фаолияти ва унинг қарорлари тўлик ҳажмда қабул қилиниши учун шахсан жавоб беради;

зарур ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Президснти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Ҳайъат йиғилишларида қабул қилинган қарорлар ва уларнииг амалга оширилиши ҳақида ахборот беради;

маҳфий хусусиятга эга масалалар, шунингдек давлат сирини ташкил этадиган маълумотларга тааллукли масалаларни кўриб чиқиш учун Ҳайъатнинг ёпиқ йиғилишларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади:

Ҳайъатнинг кўчма йиғилишларини, шунингдск бошқа коллегиал органлар билан қўшма йиғилишлар ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Ҳайъат раиси бўлмаганда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вазири  ўринбосарларидан бири бажаради.

9. Ҳайъат аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ҳайъат фаолиятининг режалари лойиҳаларига, Ҳайъат йиғилишларининг кун тартиби ва ўтказиш тартиби. Ҳайъат йиғилишларининг тасдиқланган режасига қўшимчалар ҳамда ўзгартиришлар, Ҳайъатнинг навбатдан ташқари йиғилишларини ўтказиш бўйича таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва тўзатишлар киритади;

кўриб чиқиладиган муаммоларга доир ҳужжатлар ва Ҳайъат қабул килган қарорлар ижроси юзасидан материаллар билан танишади;

маърузачиларга саволлар бериш, муҳокама этиладиган масалалар юзасидан ўз фикрини, шунингдек қабул қилинадиган қарорлар ва Ҳайъат йиғилишлари баённомаси бўйича фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдиради;

зарур холатларда, овоз беришда йиғилиш баённомасига алоҳида фикрларни ёки ёзма равишдаги алоҳида фикрни киритишни талаб қилади;

Ҳайъат йиғилишларини ташкил этиш, кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлаш, Ҳайъат қарорларининг амалга оширилишини ташкил этиш, назорат қилиш ва Ҳайъат топшириқларини бажаришда иштирок этади.

 

Ҳайъат аъзолари:

масалаларни муҳокама этиш ва овоз беришда тенг ҳуқуқларга эга;

Ҳайъат йиғилишларида шахсан иштирок этишга мажбур ва ўз ваколатларни бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас.

Ҳайъат аъзолари Ҳайъат раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс рухсати билан унинг йиғилишларида иштирок этишдан озод этилади. Бунда Ҳайъат аъзоси муҳокама этиладиган масала юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат аъзолари эгаллаб турган лавозимидан (Ҳайъат таркибига лавозими бўйича кирадиган аъзолардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда озод этилиши мумкин.

 

4- боб. Ҳайъат фаолиятини ташкил этиш

 

§1. Ҳайъат ишини режалаштириш

10. Ҳайъатнинг иш режаси Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаларини ҳисобга олган ҳолда ярим йилга тузилади, Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ҳамда унинг раиси томонидан имзоланади.

11. Ҳайъат ишлари вазирликда режалаштиришни ташкил этишнинг умумий принциплари ва талабларига мувофик режалаштирилади. Ҳайъат йиғилишлари, чоракда камида бир марта  ўтказилади.

Режада Ҳайъатга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларнинг аниқ таърифи, уларни кўриб чиқиш муддатлари, масалаларни тайёрлаш учун масъул Ҳайъат азолари, Вазирликнинг Ҳайъат йиғилишига қарорлар лойиҳалари ва бошқа материалларни ишлаб чиқадиган бўлинмалари (кейинги ўринларда  ижро этувчи бўлинмалар деб аталади) кўрсатилади.

Зарур бўлганда (юқори органлар топшириқлари, хизмат зарурати ва бошқалар) Вазирлик Ҳайъати хал этиши  лозим бўлган масалалар юзасидан Ҳайъат йиғилишлари режадан ташқари тартибда ўтказилиши мумкин.

12. Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалалар Ҳайъат раиси ва унинг аъзолари, шунингдек Ҳайъат масъул котибининг сўровларига мувофик Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, вазирликка бевосита бўйсунувчи ташкилотлар ва худудий органлар рахбарлари томонидан киритилади.

13. Ҳайъат йиғилишларининг навбатдаги ярим йил учун режасининг лойиҳаси бўйича таклифлар Вазирлик Ҳайъатининг масъул котибига тегишли йилнинг 1 ноябрь ва 1 майига қадар тақдим этилади. Режа лойиҳаси юзасидан таклифлар масалаларнинг таърифи ва уларни кўриб чиқиш муддатлари, маърузачилар ва масалаларни тайёрлаш учун масъул шахслар фамилияси, ижро этувчи бўлинмалар номини (комиссиялар ёки ишчи гуруҳлар таркибини) ўз ичига олиши лозим.

14. Бошқа коллегиал органлар билан биргаликда йиғилишлар ўтказиш бўйича таклифлар дастлаб, улар билан, кўчма йиғилишлар эса – вазирлик молиявий-иқтисод бўлими билан келишилиши шарт. Бошқа коллегиал органлар билан қўшма йиғилишлар ўтказиш ҳақидаги қарор аввал Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосарлари билан келишилади.

15. Ҳайъат йиғилишлари режасининг лойиҳасини тайёрлаш ва келишиш Ҳайъат масъул котиби зиммасига юкланади.

16. Ҳайъат масъул котиби тасдиқланган режани Ҳайъат аъзоларига, режадан кўчирмани - эса ижро этувчи бўлинмаларга тарқатади.

17. Ҳайъат ёки унинг раиси йиғилишларнинг тасдиқланган режасига тузатишлар киритиши, зарур холатларда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказиши мумкин.

 

§2. Ҳайъат йиғилишларига масалаларни тайёрлаш

18. Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлаш жараёни муаммо моҳиятини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, аввал қабул қилинган бошқарув қарорлари ва уларни амалга ошириш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш, камчиликларни, уларнинг юзага келишига сабаб бўладиган шароитлар ва сабабларни аниқлаш, ишларнинг холатини яхшилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича тахмин қилинаётган натижаларни ўз ичига олиши даркор.

Зарур ҳолатларда кўриб чиқиладиган муаммо юзасидан ишлар холатини ўрганиш мақсадида бевосита вазирлик бўлинмалари, унинг худудий органлари ва муассасаларида олдиндан текшириш ташкил этилади.

19. Ижро этувчи бўлинма Ҳайъат йиғилишлари режасидан кўчирма олганидан сўнг 10 кун муддатда Ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар режасини тузади ва масалаларни тайёрлаш учун масъул шахсларга тасдиқлатади, нусхасини вазирликнинг режани амалга оширишда иштирок этадиган бўлинмалари, шунингдек вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармасига юборади.

20. Ҳайъат йиғилишларига муҳокама этиладиган масала юзасидан қуйидаги материаллар тайёрланади:

муҳокама этиладиган масала бўйича маълумотнома;

Ҳайъат қарорлари ва вазирликнинг уларни амалга ошириш тўғрисидаги буйруғи (қарори) ёки Ҳайъатнинг йиғилиши баёни қарори ҳамда Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар лойиҳалари:

зарур бўлганда, ҳужжатлар лойиҳалари бўйича мавжуд келишмовчиликлар тўғрисида маълумотнома ва лойиҳани тайёрлаш ҳамда келишиш давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни амалга ошириш рад этилганини асослаш;

Ҳайъат йиғилишига таклиф этилган шахслар рўйхати;

Ҳайъат йиғилишида сўзга чиқадиган шахслар рўйхати;

Ҳайъат раисининг кўрсатмасига биноан бошқа ҳужжатлар.

21. Маълумотнома кўриб чиқиладиган масала моҳиятининг қисқача ва объектив баёнини, ушбу йўналишдаги ишларда мавжуд камчиликларни, уларнииг сабаблари ва камчиликларни бартараф этиш борасидаги муаммолар ва таклифларни ўз ичига олиши керак.

Фаолиятни такомиллаштиришга доир таклиф этиладиган чора-тадбирлар, одатда, комплекс хусусиятга эга бўлиши зарур.

22. Ҳайъат қарорлари ва уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) лойиҳалари белгиланган тартибда келишилади.

Йиғилиш чақирилмасдан Ҳайъат аъзолари ўртасида сўров ўтказиш орқали қабул қилинадиган ҳужжатлар лойиҳалари Ҳайъатнинг барча аъзолари билан келишилади ва имзоланади.

23. Барча материаллар ижро этувчи бўлинма рахбари, масалаларни тайёрлаш учун масъул шахслар ва Вазирнинг тегишли йўналишдаги фаолиятга раҳбарлик қиладиган ўринбосари билан келишилади ҳамда имзоланади.

Ҳайъат қарорлари ва уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) лойиҳалари вазирликнинг уларни тайёрлашда иштирок этган ва манфаатлари эътиборга олинган таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан ҳам имзоланади.

24. Белгиланган тартибда келишилган материаллар Ҳайъат масъул котибига мазкур материалларни тайёрлаш режасида белгиланган муддатларга мувофиқ, аммо масала кўриб чиқиш режалаштирилган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

25. Қўйилган талаблар бузилган ҳолатда тайёрланган ёки тўлик ҳажмда тақдим этилмаган материалларни Ҳайъат масъул котиби қабул қилмайди. Олинган материаллар ижро этувчи бўлинмаларга камчиликларни бартараф этиш учун қайтариб берилиши мумкин ва бу ҳақда вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғига ҳамда масалаларни тайёрлаш учун масъул шахсга ахборот берилади.

26. Ҳайъат материаллари бирон-бир сабаб туфайли белгиланган муддатда тақдим этилмаса ёки масалаларни тайёрлаш учун масъул шахснинг фикрича уни кўриб чиқиш зарурати бўлмаса, бу ҳақда Ҳайъат раисига ёзма равишда ахборот берилади.

27. Мукаммал ишлаб чикилмагаи масалалар Ҳайъат раисининг кўрсатмаси ёки Ҳайъат қарори билан муҳокамадан олиб ташланади ва материаллар ижро этувчига мукаммал ишлаб чиқиш учун қайтарилади.

28. Ижро этувчи бўлинмалар рахбарлари ва масалаларни тайёрлаш учун масъул шахслар материални сифатли ишлаб чиқиш, материаллар лойиҳаларининг ўз вақтида тақдим этилиши ва улардаги маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.

29. Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиш. Ҳайъат қарорлари лойиҳалари на бошқа материалларни тайёрлаш ёки мукаммал ишлаб чиқиш, шунингдек қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш учун вақтинчалик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин. Уларнинг фаолияти натижалари юзасидан Ҳайъатга ахборот берилади. Комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг алоҳида фикрга эга аъзолари уни Ҳайъат аъзолари ёки раиси эътиборига етказиш ҳуқуқига эга.

 

§3. Ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби

30. Ҳайъат масъул котиби Ҳайъат иш режасига мувофиқ тайёрланган материалар мавжуд бўлса, йиғилиш кун тартиби лойиҳаси ва унинг иштирокчилари рўйхатини шакллантиради, вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи билан келишади.

31. Ҳайъат йиғилишининг кун тартиби. жумладан, йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой Ҳайъат раиси томонидан белгиланади.

32. Ҳайъат масъул котиби навбатдаги йиғилиш материалларини олгандан сўнг уларни кўпайтириш ва Ҳайъат аъзоларига, шунингдек вазирликнинг манфаатдор таркибий бўлинмаларига тарқатилишини ташкил этади.

Материаллар бошқаларга Ҳайъат раиси билан келишилган ҳолда юборилади.

33. Ҳайъат йиғилишига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хужалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда ходимлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъатнинг очик йиғилишларига ‘"Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида'ги қонунга мувофик ахборотдан фойдаланувчилар ҳам таклиф этилиши мумкин. Уларнинг вазирлик Ҳайъатининг очик йиғилишларида иштирок этиш тартиби. ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

34. Ҳайъат йиғилишига таклиф этиладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда ходимларини Ҳайъат раиси томонидан ёки унинг топшириғига биноан вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи тасдиқлаган рўйхатга мувофик Ҳайъат масъул котиби хабардор қилади.

35. Ҳайъат масъул котиби вазирликнинг Ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда иштирок этадиган техник, хўжалик ҳамда бошқа бўлинмаларни хабардор қилишни таъминлайди, уларнинг хамкорлигини ташкил қилади, улар томонидан ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

36. Ҳайъат масъул котиби йиғилишдан аввал иштирокчиларни рўйхатга олади ва рўйхатга олиш тугагандан сўнг Ҳайъат раисига (раислик қилувчига) ва вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғига Ҳайъат аъзолари ҳамда таклиф этилган шахслар келгани ҳақида ахборот беради.

37. Ҳайъат йиғилишига таклиф этилган шахслар ўзларига тааллуқли масалалар муҳокамасида иштирок этади. Раис (раислик килувчи) қарорига биноан улар баҳс-мунозараларда сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини билдириши, муҳокама этилаётган масала ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари моҳияти бўйича маълумотномалар бериши мумкин.

38. Ҳайъат йиғилиши раиси (раислик қилувчи) йиғилишни очади ва ёпади, Ҳайъат аъзоларини йиғилишга таклиф этилган шахслар ҳақида хабардор қилади, масалалар муҳокамасини ташкил қилади (маъруза қилиш учун сўз беради, регламентга риоя этилишиии кузатади. тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини, муҳокама этилаётган масалалар бўйича таклифларни овозга қўяди, овоз бериш якунларини эълон қилади). масалалар, маълумотномалар, аризалар ва таклифларни эълон қилади.

39. Ҳайъат йиғилиши унинг кун тартиби ва ўтказиш тартибини белгилаш ҳамда тасдиқлашдан бошланади.

40. Маърузачи учун вақт, одатда, 20 дақиқагача, баҳс-мунозараларда чиқишлар учун 7 дақиқагача, хабарлар ва маълумотномалар учун 3 дақиқагача белгиланади. Зарур ҳолатларда раис (раислик қилувчи) маъруза қилиш вақтини ўзгартириши мумкин.

41. Ҳайъат йиғилишида масалалар муҳокамаси чоғида ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан билдирилган муҳим фикр-мулоҳазалар ва таклифлар кўриб чиқилиши зарур. Муҳокама натижалари раислик қилувчининг кўрсатмасига биноан йиғилиш баённомасида акс эттирилади.

42. Ҳайъат йиғилишларида видеоконференцалоқа, овозни ёзиш ва стенограммалаш, кино, видео ва фотосуратга олиш Ҳайъат раиси (раислик қилувчи) билан келишилган ҳолда ёки қарори билан амалга оширилади.

43. Видеоконференцалоқа, овозни ёзиш ва стенограммалаш, кино, видео ва фотосуратга олиш ишларини Вазирликнинг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими куч ва воситаларидан фойдаланган холда амалга ошириш Ҳайъат масъул котибига юкланади.

44. Маърузалар ва нутқлар матнлари йиғилишдан сўнг Ҳайъат масъул котибига топширилади.

 

§4. Ҳайъат қарорларини қабул қилиш тартиби

45. Ҳайъат йиғилишда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи иштирок этган такдирда ваколатли бўлади.

46. Кўриб чиқиладиган масала юзасидан Ҳайъат қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

47. Ҳайъат қарорлари Ҳайъат раиси ёки унинг вазифаларни бажарувчи шахс (раислик қилувчи) томонидан имзоланади ва одатда, Вазирнинг буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.

48. Вазир ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган ҳолатда Вазир мустақил қарор қабул қилади ва келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини билдириши мумкин.

49. Ташқилий, тартиб-таомил ва назорат масалалари бўйича Ҳайъат қарорлари йиғилиш баённомасига киритилади ва буйруқ (қарор) қабул қилинмасдан амалга оширилади. Қарорлардаги кўрсатмалар (топшириқлар) белгиланган тартибда бажарилиши шарт.

50. Айрим холатларда шошилинч масалалар юзасидан Ҳайъат қарорлари сўров ўтказиш тартибида қабул қилиниши мумкин.

51. Вазирлик ва бошқа коллегиал органларнинг қўшма Ҳайъат йиғилишларида қабул қилинган қарорлар қўшма буйруқлар (қарорлар) билан эълон қилинади.

52. Ҳайъат томонидан кўриб чиқилган ва маъқулланган ҳужжатлар лойиҳалари (низомлар, йўриқномалар, режалар ва бошқа ҳужжатлар) белгиланган тартибда тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади.

 

§5. Ҳайъат йиғилишларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш

53. Ҳайъат йиғилиши якуни бўйича қисқа баённома тузилади. Баённомада унинг тартиб рақами, йиғилиш ўтказилган сана ва жой, Ҳайъатга раислик қилувчи ва унинг иштирок этувчи аъзолари. маърузачилар фамилияси, ташкилий-бошқарувчилик хусусиятига эга қарорлар ёки аниқ топшириқлар кўрсатилади. Баённомага киритилган топшириқлар мансабдор шахслар (ижро этувчи бўлинмалар) ва бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда қисқа шаклда баён этилиши лозим.

54. Баённомаларни расмийлаштириш ва келишиш Ҳайъатнинг масъул котибига юкланади.

Баённомалар вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланади ва зарур бўлганда, Вазир ўринбосарлари, Ҳайъатнинг бошқа аъзолари, вазирликнинг манфаатдор таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишилади.

Баённомалар биринчи навбатда кўриб чиқилади ва келишилади. Баённомаларни тайёрлаш максадида вазирликнинг манфаатдор бўлинмалари жалб этилиши мумкин.

55. Баённомалар Ҳайъат раиси (раислик қилувчи) томонидан имзоланади ва масъул котиб томонидан тасдиқланади.

56. Баённомаларга иштирокчиларнинг ёзма маърузалари ва нутқлари, бошқа материаллар, раис (раислик қилувчи) буйруғи ёки Ҳайъат қарори бўйича йиғилишлар стенограммалари илова қилиниши мумкин.

57. Баённомалардан кўчирмалар вазирликнинг манфаатдор бўлинмалари. худудий органлари ва муассасаларига таркатилади.

Баённомалардан кўчирмалар Ҳайъат масъул котиби томонидан тасдиқланади.

 

§6. Ҳайъат қарорлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини мукаммал ишлаб чиқиш тартиби

58. Ҳайъат қарорлари, уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) ва Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини бевосита мукаммал ишлаб чиқиш ҳамда келишиш ижро этувчи бўлинмаларга юкланади. Ҳужжатларни мукаммал ишлаб чиқиш муддатлари, одатда, агар бундай муддат алоҳида белгиланган бўлмаса, 10 календарь кундан ошмаслиги керак.

Ҳужжатлар лойиҳалари мукаммал ишлаб чиқиш жараёнида уларга жиддий ўзгартиришлар киритилса такроран имзоланиши лозим.

Белгиланган тартибда қўшимча равишда мукаммал ишлаб чикилган ҳужжатлар лойиҳалари Ҳайъат йиғилиши давомида ўз фикр-мулохазалари ва таклифларини билдирган Ҳайъат аъзолари билан келишилади ҳамда улар томонидан имзоланади.

59. Ҳайъат масъул котиби ҳужжатлар лойиҳалариии мукаммал ишлаб чиқишда, лойиҳаларни келишишда иштирок этади, билдирилган фикр-мулохазалар ва таклифларнинг тўлик бажарилишини назорат қилади.

60. Вазирга имзолаш учун тайёрланган Ҳайъат қарорлари, уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармасига тақдим этилади ва баённома билан биргаликда белгиланган тартибда ахборот берилади.

 

§7. Ҳайъат қарорлари бажарилишини назорат қилиш

61. Топшириқлар мазмун-моҳияти бўйича Ҳайъат қарорларининг бажарилишини бевосига назорат қилиш уларни амалга ошириш юзасидан масъул этиб тайинланган Ҳайъат аъзолари зиммасига юкланади, шунингдек жорий ишлар жараёнида Ҳайъатнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилади.

62. Ҳайъат қарорларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан тўғидан-тўғри назорат Ҳайъат масъул котиби зиммасига юкланади ва уларнинг амалга ошрилиши бўйича Ҳайъатнинг баёнлари қарорида кайд этилган топшириқларда кўрсатилган шакл ва муддатларда вазирликнинг буйруғи (қарори) қабул қилинади.

63. Ҳайъат:

ўз йиғилишларида ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши тўғрисидаги масалани мунтазам кўриб чиқади;

ушбу қарорларнинг амалга оширилиши учун масъул шахслар, Вазирлик бўлинмалари ва унинг худудий органлари раҳбарларининг бажарилган ишлар натижалари тўғрисидаги ахборотини эшитади;

ўз фаолияти якунларини мунтазам сарҳисоб қилиб боради, шунингдек Ҳайъат қарорларини тайёрлаш ва амалга оширишда унинг аъзолари ишлари самарадорлигини кўриб чиқади.

 

§8. Ҳайъатнинг масъул котиби

64. Ҳайъат масъул котиби Вазирлик ходимлари орасидан Ҳайъат қарорига биноан тайинланади.

65. Ҳайъат масъул котиби:

Вазирлик Ҳайъатининг йиғилишларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширади;

вазирлик Ҳайъатининг Вазир ўринбосарлари ва марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишилган ишлари режаларининг лойиҳаларини Вазирга тасдиқлаш учун тайёрлайди;

марказий аппарат бўлинмалари раҳбарлари томонидан Ҳайъатга материаллар тақдим этилишини назорат қилади.

Вазирлик Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг розилиги билан қониқарсиз тайёрланган ҳужжатларни мукаммал ишлаб чиқиш учун қайтаради;

Ҳайъат қарорларининг ўз вақтида кўпайтирилишини ва Ҳайъат аъзоларига ҳамда вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг кўрсатмасига биноан бошқа шахсларга таркатилишини таъминлайди;

Ҳайъат мажлислари ташкил этилишини (зални тайёрлашни, йиғилиш катнашчиларининг рўйхага олинишини, йиғилиш баённомаси юритилишини, ҳайъатлар йиғилишлари аудио ва стенограмма ёзувлари амалга оширилишини ва шу кабиларни) таъминлайди;

Ҳайъат йиғилишлари баённомасини Вазирга имзолаши учун тайёрлайди;

Ҳайъатнинг қабул қилинган қарорлари ва ҳужжатларининг, муҳокама этилган масалалар юзасидан билдирилган фикрлар инобатга олинган ҳолда, уларни ҳайъатга тақдим этган мансабдор шахслар томонидан мукаммал ишлаб чиқилишини таъминлайди;

Ҳайъат раисига ахборот бериш учун Вазирлик Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғига тайёрланган ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлайди;

Ҳайъат раиси имзолаган ҳужжатлардан ўз вақтида нусха олинишини, уларнинг вазирлик бўлинмалари раҳбарларига, унинг худудий бўлинмалари мансабдор шахсларига ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга ижро этиш учун юборилишини таъминлайди;

Ҳайъат қарорларининг белгиланган тартибда ва шаклда бажарилиши назорат қилинишини ташкил этади.

5- боб. Якунловчи қоида

66. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, унинг ўринбосарлари ва вазирлик бўлинмалар раҳбарлари ўз фаолиятида мазкур Регламент талабларига қатьий риоя этишлари шарт.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr204.3-
Sovuq suv2855972.31
Issiq suv3915.922938.78
Chiqindi-3500
Gaz263.4 5011.49
Valyuta kursi
Ob-havo