• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 16.12.2018 | 16:
Ўтган кун давомида (2018 йил 14-декабр) 41 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 2 (ССТ), Тошкент шах. – 10 (ССТ –8, ИСТ –2), Тошкент вил. – 3 (ССТ –3), Андижон вил. –2 (ССТ –1, К–1), Жиззах вил. – 4 (ССТ –2, К –4), Самарканд вил. – 2 (ССТ), Бухоро вил.- 1 (ИСТ), Навои вил.- 1 (ИСТ), Қашқадарё вил. –6 (ССТ – 4, К– 2), Хоразм вил. – 4 (ССТ), Сурхондарё вил. – 6 (ССТ).
Matbuot xizmati bilan bog'lanish
 

 

Матбуот хизматининг асосий вазифалари:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб юритилади) раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;

вазирликнинг фаолияти, унинг фаолият соҳасига доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида кенг жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Матбуот хизмати билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

ахборотни вазирликнинг расмий веб-сайтида тезкор жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;

соҳага оид масалалар бўйича ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар (мутахассислар) билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

вазирлик марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари ҳамда вазирликнинг ҳудудий ва таркибий ташкилотлари билан биргаликда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот тусидаги материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

вазирлик фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатларидаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (кино, фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлаш;

вазирлик фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолатини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида вазирлик раҳбариятига ахборот бериш;

вазирлик фаолияти соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.

Yuklab olish

Матбуот хизматига масъул: Ахмедов Алипаша Халисович
Тел.: 235-19-16, (90) 969-78-87
Факс: 234-07-44
Электрон почта: a.akhmedov@mjko.uz

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv8509937.13
Issiq suv433225376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Valyuta kursi
Ob-havo