• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 23.10.2018 | 20:
Ўтган кун давомида (2018 йил 22-октябр) 40 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 2 (ССТ), Тошкент шах. – 10 (ИСТ-5, ЭТ-4, ГТ-1), Андижон вил. – 3 (ССТ), Бухоро вил. – 3 (ССТ), Жиззах вил. – 3 (ССТ), Қашқадарё вил. – 6 (ССТ-4, К-1, ЭТ-1), Сирдарё вил. – 4 (ССТ), Тошкент вил. – 4 (ССТ), Фарғона вил. – 4 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Normativ hujjatlar ijrosi
 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Барчамизга маълумки, аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ.

Бироқ кейнги йилларда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ўз ечимини топмаган, зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар юза келган эди.

Жумладан, республиканинг аксарият туманларида жойлашган кўп қаватли уй-жойлар йиллар давомида қаровсиз қолганлиги,  аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминланиши етарли даражада эмаслиги, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими замонавий талабларга жавоб бермаслиги ҳеч кимга сир эмас.

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 18 апрелдаги "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017 йил 19 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорлари айнан мазкур соҳада зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ечиш мақсадида қабул қилинди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилганлигидан сўнг кисқа муддат ичида аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан,

Республикада ҳозирги кунда 32,4 мингдан ортиқ кўп квартирали уйларга 4400 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат кўрсатмокда. Ширкатларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан 850 тага ортиб, натижада вазирлик томонидан республиканинг 168 туманларида мавжуд кўп қаватли уй-жойларни бошқариш учун ширкатлар янгитдан ташкил этилди ва хизматлар йўлга қўйилди.

Аҳолидан тушаётган мажбурий бадаллар учун маблағларни мақсадли сарфланиши “Ягона хисоб-китоб марказлари” ДУК томонидан назоратга олинди. Бунда, тушаётган маблағларни шафофлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир кўп қаватли уй-жойга алоҳида ҳисоб рақами (лицевой счет) очилди ва хонадон эгаларидан тушаётган маблағлар фақатгина шу уйга сарфланишига эришилди.

Бугунги кунда республика бўйича кўп қаватли уй-жойларда бир квадрат метр учун мажбурий бадалнинг ўртача миқдори 350 сўм бўлиб, Тошкент шаҳрида 500 – 600 сўмни ташқил этмоқда.

Республикамизда кўп қаватли уй-жойларни 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва таъмирлаш, худудларни ободонлаштириш мақсадида жами 543,5 млрд.сўмликхажмида ишлар белгилаб олиндива 2016 йилга нисбатаникки баробар кўп ишлар амалга оширилди.

Бунинг натижасида, жорий йилда 8343 та уйда:

жами 3 млн. 611 минг кв.м томлар таъмирланди, 18696 та кириш йўлаклари таъмирланди;

8454 та уйнинг ертўла қисмларида мухандислик тармоқлари таъмирланди;

101 минг кв.м хажмда йўлаклардаги фрамуга ойналари алмаштирилди;

1216 та янги болалар майдончалари қурилди ва 2080таси таъмирланди;

14297та ноқонуний қурилмалар бўзилди, уйларнинг олдида (тротуар) 992 минг кв.м йўлаклари бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари бажарилган.Ушбу ишлар ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар кўпдир.

Амалга оширилаётган ишлар сифатини босқичма-босқич назорат қилиш бўйича барча ҳудудларда 654 та  мутахассис ходимлар жалб қилинди.Шунингдек,вазирлик ҳузурида ташкил этилган Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини юритмоқда.

Ўтган давр мобайнида Инспекция томонидан жами 2575та турар уй-жой биноларининг техник ҳолатлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳолатлари ўрганиб чиқилиб:

1120 та ҳолатда ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда барпо этилган қурилиш объектлари аниқланган ва шулардан 1028тасини буздириб ташлаш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган;

247таси мажбурий тартибда буздирилган, 38тасини мажбурий тартибда буздиришга оид даъволар судларга тақдим этилган;

11та ҳолат юзасидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун прокуратура идораларига тақдим этилган.

Ўтган давр мобайнида Инспекция томонидан 151та ширкатлари фаолияти текширилиб, 70та ҳолатдажами 588,7 млн. сўмлик банкдан олинган имтиёзли кредит маблағлари ва кўп хонадонли уй-жой эгаларидан мажбурий тўловлар ёки бадаллар сифатида йиғилган нақд пуллар мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматларидан фойдаланиш йўналиши бўйича эришилган натижалар.

Энг асосийси, республикамиз аҳолиси учун зарур ва муҳим бўлган сув таъминоти ҳамда канализация объектларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли амалга оширилишини ташкил этиш учун соҳа ташкилотлари фаолиятинингтакомиллаштирилган бошқарув тизими  ташкил этилди.

Бугунги кунда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастур асосида аҳолини марказлашган ичимлик сув билан таъминланиш даражасини84 фоизга етказишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда, ушбу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 2,2 триллион сўмажратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари Ҳалқаро молия институтларининг кредитларини жалб этган ҳолда 36 та инвестиция лойииҳасини амалга ошириш учун 730,7 миллион доллар миқдоридаги маблағлари йўналтирилган.

2017 йилга қабул қилинган Инвестиция дастурига асосан:

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 272 та қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу ишлар учун республика бюджетидан 129,9 млрд. сўм маблағлар жори йилнинг1 декабрига қадар ўзлаштирилади. Натижада 400 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади. (Маълумот учун 2016 йил Инвестиция дастури бажарилишига асосан  350 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган эди).

Шуниндек, Қорақалпоқистон Республикаси Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш  юзасидан умумий қиймати 26,4 млрд.сўмўзлаштирилиб узунлиги 96,1 км бўлган Қўнғирот-Мўйноқ сув қувури ва “Қўнғирот” сув тақсимлаш иншооти фойдаланишга топширилди. Натижада 26 минга яқин аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Бундан ташқари:

Сурхондарё вилояти Бойсун туман маркази ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини “Хўжамайхона” булоғидан сув билан таъминлаш учун 12,0 млрд. сўм миқдордаги маблағлар ўзлаштирилмоқда.

Наманган вилояти Наманган шаҳри ва Поп тумани аҳолисини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлаш юзасидан “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” томонидан лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб дастлабки ишлар бошланган.

Шу билан биргаликда Тошкент вилоятиБекобод шаҳри аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳамда Олмалиқ шаҳри оқова сув иншоатларини реконструкция қилиш бўйича ишлар ташкилаштирилди.

2018 йилда Республика худудларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун 584,7 млрд. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан 1 489,8 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 254та ичимлик сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган.

Натижада 450 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Иссиқлик таъминоти тизимида амалга оширилганчора-тадбирлар Бугунги кунда республикамизда мавжуд 208та марказий қозонхоналардан111таси (53%),550тамаҳаллий (локал) қозонхоналардан  430 таси (78%),2066 дона турли қувватлардаги қозонларнинг1486 донаси иш фаолиятида,жами 5,1 минг кмдан ортиқ иссиқлик тармоқларининг 75 фоизиниреконструксия қилиш талаб этилади.Шу сабабли, марказлашган иссиқлик тармоқларига уланган жами 23,0 минг кўп қаватли уйларнинг 14,5 мингтасига ёки 63,0 фоизига иссиқлик хизмати кўрсатилмоқда.Энг асосийси, мавжуд тизим энергия ресурсларини кўп сарф этиб, харажатларнинг меъёрдан ортиб кетишига, натижада эса, хизматлар сифати ва самарадорлиги пасайишига олиб келган.Истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш, иссиқлик таъминоти тизимини замонавий тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни жорий этиш мақсадида вазирлик томонидан хорижий мутахассиларни жалб этган ҳолда Самарканд, Бухоро, Чирчик, Андижон шаҳарлари ва Тошкент шаҳри  Сергели туманидаги марказий иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича техник иқтисодий асослар (ТИА)ни ишлаб чиқилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг ТИАлари жорий йил якунига қадар ишлаб чиқилиб, 2018 йилдан бошлаб Жахон банкининг 140млн.доллар миқдоридагимаблағларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.Лойиҳани амалга ошириш натижасида 2000 дан зиёд кўп хонадонли уйларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга эришиш кутилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали, энг самарали халқаро тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиб, келгусида қолган худудларга жорий этиш имкониятини яратади. Шунингдек, газ таъминоти мавжуд бўлмаган олис аҳоли пунктларидаги кўп хонадонли уйларда иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш мақсадида, ҳар хил қувватдаги кўмир ёқилғисида ишловчи энергосамарадорлиги юқори бўлган қозонларни ўрнатиб синовдан ўтказиш ва ижобий натижалар асосида уларни республика худудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Бекобод ва Чирчиқ шаҳарларидаги индивидуал иситиш мосламалари ўрнатилиши ташкил этилди.Жорий йил якунига қадар вазирлик томонидан ушбу иситиш мосламаларининг самарадорлиги, харажатларнинг мақбуллиги ва аҳоли учун қулайлиги бўйича мониторинг ўтказилиб, келгусида оммалаштириш юзасидан таклифлар киритилади. Ҳозирги кунда, мавжуд иссиқлик таъминоти тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва узлуксизлиги таъминлаш мақсадида 81та марказий иситиш қозонхоналари, 53 та маҳаллий қозонхоналар, 771 дона турли қувватдаги қозонлар, 593 км дан ортиқ магистрал ва тарқатувчи иссиқлик тармоқлари капитал ва жорий таъмирланди, 88 км иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди.

         Муҳтарам Президентимизнинг юқорида баён этилган соҳага оид Фармон ва қарорларини амалга оширилиши уй-жой коммунал хизматининг сифатини тубдан ошириш,истеъмолчиларга сифатли ва кафолатли коммунал хизматлар кўрсатишни таъминлаш имконини беради.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr204.3-
Sovuq suv2855972.31
Issiq suv3915.922938.78
Chiqindi-3500
Gaz263.4 5011.49
Valyuta kursi
Ob-havo