• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 16.06.2019 | 16:
Ўтган кун давомида (2019 йил 13 июнь) 43 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах.–9 (ССТ–2, ИСТ–4, ГТ–3), Тошкент вил. –4 (ССТ–3, К–1), Андижон вил. –5 (ССТ–4, К–1), Наманган вил. –3 (ССТ), Сирдарё вил. –6 (ССТ–5, К–1), Жиззах вил.–2 (К), Бухоро вил.–2 (ССТ), Қашқадарё вил. –6 (ССТ–5, К–1), Сурхандарё вил. –3 (ССТ–1, К–2), Хоразм вил. –2 (ССТ).
 20.02.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди

2018 йил 20 февраль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Республика аҳолисининг сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш ҳамда уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, йўл қўйилган камчиликлар ва аҳоли эътирозлари асосида муаммоларни ҳал қилиш борасида” мавзусида Матбуот анжумани ташкил этилди.

Ушбу матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари  иштирок этишди.       

Матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Салиев Музаффар Халдарбаевич соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва йиғилиш баёнларидаги вазифа ва топшириқлар ижроси ҳамда вазирлик томонидан аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сон Фармони ҳамда 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900 Қарорларига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, унинг худудий бошқарма ва бўлимлари ташкил этилди. Мазкур Фармон ва Қарорга асосан Вазирлик ҳузурида “Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси”, «Коммунхизмат» агентлиги, иккита Инжиниринг компанияси ва “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” корхонаси фаолият юритиб келмоқда.

Бундан ташқари, республикамиздаги сув ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари ягона марказлаштирилган бошқарув тизимига олинди.

Яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базага асосан амалга оширилган ушбу таркибий ислоҳотлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида мутлақо янги марказлаштирилган тизимини шакллантириш имконини берди.

Вазирликнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:

кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш, Кўп хонадонли уй-жойларнинг техник ҳолатини тубдан яхшилаш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиш;

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш, истеъмолчилар учун ҳамма жойда сифатли ичимлик суви етказиб берилишига эришиш, республикада сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш;

иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш.

 

Вазирлик ташкил этилганининг дастлабки кунларида вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 қарори қабул қилинди.

1. 2017 йил 20 апрель ПҚ-2910-сон “2017 - 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида;

2. 2017 йил 20 апрель ПҚ-2912-сон “2018 – 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”;

3. 2017 йил 24 апрель ПҚ – 2922-сон “2017 - 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”.

 

Мазкур қарорлар билан тасдиқланган дастурларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва йиғилиш баёнларидаги, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлар давомида берилган вазифа ва топшириқлар ижроси доирасида вазирлик томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилган.

1. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳасида:

2017 йил якунлари бўйича сув таъминоти  муаммоли бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 850 мингдан ортиқ аҳолимизни тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилашга эришилди.

Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги
ПҚ-2697-сон қарорига мувофиқ Республика бюджети маблағлари ҳисобидан
106,3 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 165 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 8 та сув иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш амалга оширилди. Булардан энг йирик лойиҳалар: 

Қорақалпоғистон Республикасида.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан 2017 йилда қисқа муддат ичида Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича умумий қиймати 26,4 млрд.сўм, узунлиги 101 км бўлган Қўнғирот-Мўйноқ сув қувури ва “Қўнғирот” сув тақсимлаш иншооти қурилди. Натижада 26 минга яқин аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Сурхондарё вилоятида.

Сурхондарё вилояти “Хўжаипок” туманлараро сув қувурининг “Шеробод”, “Гурин” ва “Сарой” сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда 14,4 км магистрал сув қувурларида қурилиш Бойсун туманидаги “Авлод” сув олиш иншоотида реконструкция ишлари якунланди.

Бойсун туманида узунлиги 34,7 км (Д-400мм) бўлган “Хўжамайхона-Бойсун” сув қувури ва “Бойсун” сув тақсимлаш иншоотида қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланади.

Шу билан бирга, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида ишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2017 йилда 272 та қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви объектлари қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди, республика бюджетидан 129,9 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилди. 726,7 км сув тармоқлари ётқизилди, 119 та ер ости сув қудуқлари ковланди ва 170 та насос ускуналари ўрнатилди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Халқаро молиявий институтларининг жами 648,1 млн. АҚШ доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлари ҳисобидан, якунлаш муддати 2018-2021 йилларда бўлган,
8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бундан 2017 йилда 48,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 87 км магистрал сув қувурлари, 328 км ичимлик сув ва 31,5 км канализация тармоқлари, 10 та сув тарқатиш иншооти, 18 дона сув қудуғи ҳамда 3 та насос станцияси қуриш ишлари бажарилган.

 

2018 йилда аҳолимизнинг ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасидаги вазирлик олдида турган асосий вазифалар.

Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида аҳолинининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз рахбари - “Янги йилда кўпгина аҳоли пунктларида, аввало, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилади. Шу тариқа ҳудудларда яшаётган 580 мингга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади” деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу вазифаларни, шунингдек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини, Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи давомида берган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда вазирлик томонидан аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш бўйича аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқилди ва бу йўналишда ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан:

Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик сув” фонди 584,7 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан 2018 йилда 301 та ичимлик сув таъминоти, 4 та оқава сув ҳамда 13 та минтақалараро ва ўта муҳим объектларда қурилиш ва реконструкция қилиш ҳамда қишлоқ жойларда ва шаҳарларда янги қурилаётган уй-жойларни, массивларни сув билан таъминлаш борасидаги ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 797,6 км ичимлик ва оқава сув тармоқлари (янги қурилиш - 314,3 км, реконструкция - 483,3 км), 202 та сув олиш қудуқлари (янги қурилиш - 85 та, реконструкция - 117 та) қуриш ҳамда реконструкция қилиш, 248 та босимли сув миноралари ва тоза сув резервуарларини, 155 та трансформаторлар, 396 та насос ускуналарини ўрнатиш ҳамда қишлоқ жойларда ва шаҳарларда янги қурилаётган уй-жойларни, массивларни сув билан таъминлаш учун 636, 4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиши кўзда тутилган.

Халқаро молия институтлари иштирокида 2018 йилда Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида амалга оширилаётган 8 та йирик лойиҳалар доирасида 74,4 млн. доллар миқдорида чет эл инвестицияларини ўзлаштириш режалаштирилган.

Ушбу инвестициялар ҳисобидан 137 км магистрал сув тармоғи, 338 км ичимлик сув тармоғи, 53,0 км канализация тармоғи, 9 та сув тарқатиш иншооти, 29 дона сув қудуғи ва 4 та насос станцияси қурилиши белгиланган.

Натижада 2018 йилда сув таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 792 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг январь, февраль ойларида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ташрифлари давомида аҳолининг ичимлик сув таъминотига алоҳида эътибор қаратди. Давлатимиз раҳбари ушбу вилоятларнинг Қизириқ, Дехқонобод, Қоракўл, Шофрикон, Жондор ва бошқа туманларида узоқ йиллардан бери ҳал қилинмай келган ичимлик суви муаммосини қисқа муддатда ечиш бўйича аниқ топшириқлар берди. Бугунги кунда ушбу топшириқларни ўз вақтида бажаришга вазирликнинг барча имкониятлари мавжуд. 

 

2017-2021 йилларга қабул қилинган дастурни амалга ошириш натижасида 2021 йилга келиб аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминоти билан қамраб олиниши республикамиз миқёсида 84 фоизга, бир қатор ҳудудларда эса 90 фоизга етказилади. Бунда 4,9 млн. аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади, шундан қўшимча 1,1 млн. аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланади.

 

2. Иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳасида:

Тасдиқланган дастурларга асосан ҳамда Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларни ижроси доирасида 2017 йилда барча тоифадаги истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш борасида вазирлик томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 98 та марказий иситиш қозонхоналари, 67 та маҳаллий қозонхоналар, 802 дона турли қувватдаги қозонлар, 616 км дан ортиқ магистрал ва тарқатувчи иссиқлик тармоқлари таъмирланди ва 143 км иссиқлик тармоқларини изоляциялаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, кўп йиллар давомида фаолият юритмаётган
5 та локал қозонхоналар ишга туширилди, имтиёзли кредитлар асосида иссиқлик таъминотидан узилган хонадонларда 2200 тадан зиёд индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатилди.

Булардан,

Қарши шаҳрида 2 та маҳаллий (локал) қозонхона 131 та уйга (5214 та хонадон) хизмат қиладиган, Жиззах шаҳрида 2 та маҳаллий (локал) қозонхона 13 та кўп қаватли уйга (420 та хонадон), Чирчиқ шаҳрида 1 та маҳаллий (локал) қозонхона 6 та кўп қаватли уйга (280 та хонадон) хизмат қиладиган қозонхоналар ишга туширилиб, иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди.

Бекобод шаҳрида 2000 тадан зиёд, Чирчиқ шаҳрида 200 тадан зиёд хонадонларга имтиёзли истеъмол кредити асосида икки контурли автоном иситиш қозонлари ўрнатилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 2017 йилда қўшимча равишда 8114 та хонадон иссиқлик энрегияси ва иссиқ сув билан таъминланди.

 

2018 йил ва келгуси йиллар давомида замонавий тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш асосида иссиқлик таъминоти тизимини янгилаш ва модернизация қилиш кўзда тутилмоқда.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини ҳамда мазкур йўналиш бўйича қабул қилинган дастурларни ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда вазирлик томонидан қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

13 та марказий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва модернизациялаш (99, 4 км. тармоқлар билан бирга); 36 та маҳаллий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва модернизациялаш (4,4 км. тармоқлар билан бирга); 81 та маҳаллий қозонхоналарни қуриш (3,4 км. тармоқлар билан бирга); 1281 та кўп қаватли уйлардаги 29,5 мингта хонадонга замонавий индивидуал икки контурли қозонлар ўрнатиш. Ушбу ишларга жами 213,0 млрд сўм йўналтирилиши режалаштирилди.

 

Шунингдек, газ таъминоти мавжуд бўлмаган олис аҳоли пунктларидаги кўп хонадонли уйларда иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш мақсадида, ҳар хил қувватдаги кўмир ёқилғисида ишловчи энергосамарадорлиги юқори бўлган қозонларни ўрнатиб синовдан ўтказиш ва ижобий натижалар асосида уларни республика худудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция ишларига хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Жаҳон банки ҳамкорлигида Андижон, Буҳоро, Самарқанд, Тошкент (Сирғали тумани) ва Чирчиқ шаҳарларининг иссиқлик таъминотини тизимини тубдан яҳшилаш лойиҳаси бўйича тегишли келишувлар имзоланди.

 

3. Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида:

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида, «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини жорий йилнинг 1 декабрига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Лойиҳада: уй-жой мулкдорлари ширкатлари соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш; ширкатларининг фаолиятини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш; ширкатларининг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этилишидаги масъулиятини ошириш чоралари; молиявий-хўжалик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган механизмлари; умумий мулк объектларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон Қарори билан тасдиқлан Дастурнинг асосий параметрлари қуйидагилардан иборат. 2017 – 2021 йилларда:

29 418 кўп хонадонли уй-жой фондининг умумий фойдаланиладиган жойлари мукаммал ва жорий таъмирланади. Ушбу ишларга 1 трл. 280 млрд. сўмдан ортиқ тижорат банкларнинг имтиёзли кредитлари ажратилиши кўзда тутилган;

кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида 14 минг 185 та болалар майдончалари, 574 137 пог. метр ирригация тармоқлари кўрилади ва таъмирланади, 3 538,1 минг м2  тротуарларни бетон қоришмаси билан қопланади;

3 017 та лифт ускуналари таъмирланади ва алмаштирилади. 

 

Мазкур дастурдаги 2017 йилга режалаштирилган ишлар 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилди.  

Республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган кўп қаватли уй-жой фондини 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йилнинг 22 июндаги 3079-сонли қарорига асосан амалга оширилди. Асосий иш турлари бўйича қуйидаги ишлар бажарилди:

10218 та кўп қаватли уй-жойларнинг 4 млн. 472 минг 485 м2 том қисмлари мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди;

9529 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмларида таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилди;

742 минг п/м дан ортиқ иссиқлик тик қувурлари таъмирланди;

21973 та кириш йўлаклари таъмирдан чиқарилди;

125 955 м2 дан зиёд фрамуга ойналари таъмирдан чиқарилди;

17247 та ички электр тақсимловчи шитлари таъмирланиб тартибга келтирилди.

1607 та янги болалар майдончалари барпо этилиб, мавжуд 2239 та болалар майдончаларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

кўп қаватли уйларнинг олди қисмидаги 1 млн. 248 минг 902 м2 йўлаклар (тротуарлар) бетон қоришмаси билан қопланди.

 

Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун ХУЖМШларга тижорат банклари томонидан жами 588 млрд. 870 млн. сўм миқдорда имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилди.

Вазирлик ҳузурида ташкил этилган Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини юритмоқда.

Ўтган давр мобайнида Инспекция томонидан жами 7,5 мингдан ортиқ турар уй-жой биноларининг техник ҳолатлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳолатлари ўрганиб чиқилганда 4264 та ҳолатда ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда барпо этилган қурилиш объектлари аниқланган. Шулардан:

1404таси ихтиёрий равишда ноқонуний қурилмалар эгалари ҳисобидан буздириб ташланган;

261тасини мажбурий тартибда буздиришга оид даъволар судларга тақдим этилган;

742 нафар айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўллашга оид аризалар судларга тақдим этилиб, 652таси бўйича суд қарорлари қабул қилинди;

25та ҳолат юзасидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун прокуратура идораларига тақдим этилган.

Шу билан бирга, Инспекция томонидан 211 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти текшириш натижалари бўйича 128 ҳолатда 1,2 млрд. сўмлик банклардан олинган кредитлар ва уй-жой мулкдорларидан йиғилган бадал пуллари мақсадсиз ишлатиб юборилганлиги аниқланган ва тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу борада ишлар 2018 йилда ҳам давом эттирилади.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo