• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 19.08.2018 | 11:
Ўтган кун давомида (2018 йил 17-августда) 23 авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича - 2 (ССТ), Тошкент шаҳар - 7 (ССТ-1, ИСТ-3, ЭТ-2, ТГ-1), Тошкент вил. – 1 (ССТ), Фарғона вил. – 3 (ССТ), Сирдарё вил. - 1 (ССТ), Самарканд вил. – 1 (ССТ), Бухоро – 2 (ССТ-1, ИСТ-1), Сурхандарё вил. – 1 (ССТ), Қашқадарё вил. – 5 (ССТ-3, К-2)
 04.05.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Наманган вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 май куни Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш ва оқова сув тизимларини реконструкция килиш ва кенгайтириш бўйича топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири раҳбарлигида вазирлик марказий аппарати мутаҳассислари Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлишди

Хизмат сафари давомида Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминоти яхшилаш борасидаги топшириқларини ижросига қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан,

2018 йилда “Тоза ичимлик суви” жамғармаси маблағлари ҳисобидан (жами 33,5 млрд. сўм) Наманган вилоятининг 24 та аҳоли пунктларида
63,1 км ичимлик сув тармоқлари тортиш, 2 та қудуқ янгидан қазиш ва 10 та қудуқларни реконструкция қилиш, 2 та сув тақсимлаш иншоотлари қуриш ҳамда 1 тасини реконструкция қилиш ишлари ражалаштирилган.

Натижада 34,2 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади ҳамда 8,8 минг нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланади.

1-схема

Наманган вилояти оқова сув тизимларини реконструкция килиш
ва кенгайтириш бўйича  режалаштирилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3273-сонли ва 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сонли карорларига асосан “Наманган шаҳар канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш” - лойиҳа доирасида қуввати суткасига 100,0 минг м3 оқава сув тозалаш иншоатини реконструкция килиш ва кенгайтириш ҳисобига қувватини 150 минг м3/суткага етказиш, 53,5 км канализация тизимларини қуриш ва  реконструкция қилиш кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш натижасида Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон туман марказларидаги 373,8 минг аҳолиси марказлаштирилган канализация хизматлари билан таъминланади.

Лойиҳани умумий қиймати 240,0 млрд. сўм, шундан 2018 йилга ажратилган маблағ 55 млрд. сўмни ташкил этади.

Ҳозирги кунда лойиханинг мухандислик қидирув ва геология ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2018-2020 йилларда режалаштирилган.

2-схема

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr204.3-
Sovuq suv2855972.31
Issiq suv3915.922938.78
Chiqindi-3500
Gaz263.4 5011.49
Valyuta kursi
Ob-havo