• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 20.09.2019 | 15:
Ўтган кун давомида (2019 йил 17 сентябр) 45 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –13 (ССТ–8, ИСТ–5), Андижон вил.–10 (ССТ–7, К–3), Фаргона вил.–5 (ССТ–4, К–1), Сирдарё вил. –3 (ССТ), Самарқанд вил.–1 (ССТ), Бхоро вил.–3 (ССТ), Қашқадарё вил. –4 (ССТ–2, К–1), Сурхандарёвил. –4 (ССТ), Хоразм вил. –1 (ССТ).
 16.07.2018 | manba: Axborot xizmati |  |

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. Салиевнинг маърузаси

Жори йилнинг 13 июль куни Тошкент шаҳрида халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашининг кенгайтирилган сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев иштирок этди. Сессияда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Давлат раҳбарининг туман фаоллари билан ўтказган йиғилишида берган топшириқлари ижроси юзасидан сессияга тайёргарлик кўриш бўйича Олий Мажлис палаталари ҳамда ҳукумат томонидан тегишли Йўл хариталари тасдиқланган эди. Уларга асосан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланган тақдимотлар ва ахборотлар халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ҳавола этилди.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифлари давомида 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ва амалий ишлар тўғрисида

ҲИСОБОТ

 

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифлари давомида 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ва амалий ишларни жорий йил 1 сентябргача тўлиқ якунлаш мақсадида олиб борилган ишлар юзасидан қисқача маълумот бериб ўтсам.

2018 йилда тумандаги барча хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига қарашли объектлар хатловдан ўтказилди ва ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида дастурлар, тармоқ жадваллари ва манзиллий рўйхатлари тасдиқланди.

Ушбу ишларга 28,0 млрд.сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди. Жумладан:

Кўп қаватли уй-жойлар бўйича:

Жами 21,9 млрд.сўм маблағлар ажратилган, шундан:

  • кредит маблағлари – 20,1 млрд.сўм;
  • бюджет маблағларидан – 1,5 млрд.сўм;

ХУЖМШларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 244 млн.сўм.

Ишлар тури:

- кўп қаватли уйларда жами 161,9 минг кв.м том қисмлари мукаммал ва 15,9 минг кв.м жорий таъмирлаш;

- 286 та кириш йўлакларини таъмирлаш;

- 34 та козырёкларни таъмирлаш;

- 4781 м2 фрамугаларга пластик ромлар ўрнатиш;

- 23 та лифтларни жорий таъмирлаш;

- 94 та электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш;

- 944 п.м иссиқлик тик қувурларни таъмирлаш;

- 276 та кўп қаватли уйларнинг ертўла муҳандислик тармоқлари таъмирлаб, тартибга келтириш;

- 17 та янги болалар майдончалари қуриш;

- 247 п.м. ирригация тармоқлари таъмирлаш;

- 18 175 м2 уй олд қисмидаги йўлакларни таъмирлаш (тротуар);

- 10 та уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

“Тошиссиққуввати” ДУК бўйича:

Иссиқлик таъминоти тизимида ишларни амалга ошириш учун жами 3,2 млрд.сўм маблағлар ажратилган.

Ишлар тури:

  • 35 та    - қозонларни жорий таъмирлаш;
  • 7 та      - эскирган қозонларни янги замонавий қозонларга алмаштириш;
  • 5 та      - эскирган насосларни янги замонавий насосларга алмаштириш;
  • 2,7 км  - эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш;
  • 38,8 км   - иссиқлик қувурларини жорий таъмирлаш;
  • 114 та - зулфинларни алмаштириш ва таъмирлаш;
  • 1336 та   - ҳаводан ўтадиган иссиқлик қувурларининг устунларини буяш;
  • 5,0 км  - иссиқлик қувурларини изолятциясини қайта тиклаш;
  • 15 та    - зулфинларни  гурух уйларга ўрнатиш;
  • 49 м.кв   - авария ва иссиқлик қувурларини  алмаштиришдан сўнг жойларни ободонлаштириш;
  • 2 та      - насос станцияларини жорий таъмирлаш
  • 4 та      - иссиқлик ҳисоблаш пунктларини (ИҲП)  (ИК) таъмирлаш.

 

“Сувсоз” ДУК бўйича:

Ичилик суви ва канализация тизимидаги ишларни амалга ошириш учун 679,1 млн.сўм ажратилган.

Ишлар тури:

  • 1870 п.м - эскирган ичимлик сув тармоқлари мукаммал таъмирлаш;
  • 10 та    - носоз холдаги сув олиш гидрантларини алмаштириш;
  • 20 та    - носоз ёпқичларни алмаштириш;
  • 2156 м2 - носозликдан сўнг жойларни асфальт қопламасини қоплаш;
  • 33 та    - ичимлик сув қудуғига люк обойма ўрнатиш;
  • 137 п.м   - эскирган оқава сув тармоқларини капитал таъмирлаш;
  • 23 та    - оқава сув қудуғига люк обойма ўрнатиш;
  • 26496 п.м - тармоқни тозалаш.

 

“Тошшаҳарнур” ДУК бўйича:

Ташқи ёритиш тизимини тартибга келтириш учун 32,9 млн.сўм ажратилган.

Ишлар тури:

 

  • 55 та  - бошқарув қутилари таъмирлаш (тармоқсиз);
  • 28 та - бошқарув қутилари таъмирлаш (тармоғи билан);
  • 59.7 км - хаво симларини профилактик таъмирлаш;
  • 10.9 км - кабел тармоқларини профилактик таъмирлаш;
  • 2218 та          - ёритиш ускуналарни профилактик таъмирлаш;

- 1921 та          - кронштейнларни профилактик таъмирлаш;

  • 46 та - клемма қутиларини профилактик таъмирлаш

 “Махсустранс” ИЧБ бўйича:

  • 3 та      - чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш;
  • 17 та    - чиқинди йиғиш майдончаларини таъмирлаш;
  • 2 та      - янги типдаги модул ўрнатиш;
  • 10 та    - контейнер алмаштириш (770л);
  • 20 та    - контейнер алмаштириш (110л);
  • 40 та    - автомобилларни тайёрлаш;
  • 210 литр         - кимёвий захираларни жамғариш (антифриз);

Ушбу ишларни амалга ошириш учун жами 428,4 млн.сўм ажратилган.

 

Газ таъминоти корхонаси бўйича:

Газ таъминоти тизимини профилактика қилиш учун жами 13,7 млн.сўм маблағлар ажратилган.

 

Ишлар тури:

  • 50 та    – кранларни алмаштириш;
  • 15 та    – зулфинларни алмаштириш;
  • 8 км     – ер усти газ қувурларини бўяш;
  • 361 та – ўрта босимли газ тартиблаш пунктларини техник тафтишдан ўтказиш;
  • 65 та    – ўрта босимли газ тартиблаш пунктларини бўяш;
  •  24993 та         – ҳаво ва тутун мўриларини текшириш;

 

Электр тармоқлари корхонаси бўйича:

Электр таъминотида ишларни амалга ошириш учун жами 1,8 млрд.сўм маблағлар ажратилган.

Ишлар тури:

  • 46 та     - трансформатор подстанцияни мукаммал таъмирлаш;
  • 24,7 км - 0,4 кВ ҳаво тармоқларини мукаммал таъмирлаш;
  • 66  та    - трансформатор подстанциясини жорий таъмирлаш;
  • 45,47 км - 0,4 кВ ҳаво тармоқларини жорий таъмирлаш;
  • 50 та     - тунги тепловизор куригидан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
  • 6.49 км - 0,4-6-10 кВ ли кабелларни алмаштириш;
  • 13.32 км - 0,4 кВ ли ҳаво электр тармоқларини янги замонавий СИП русумли тармоқларга алмаштириш;
  • 5 дона  - ўта юкланиш билан ишлаётган трансформаторларни катта қувватлисига алмаштириш.

Чора-тадбирлар дастуридаги барча ишлар жорий йилнинг
25 август кунига қадар якунланиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, муҳтарам Президентимизнинг жорий йил
29 июнь куни Олмазор туманига ташрифлари давомида коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда кўп қаватли уй-жойларнинг тартибга келтириш масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2018 йил 3 июлдаги 11136-хх сон топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташаббуси билан Олмазор туманидаги мавжуд коммунал соҳа корхоналари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилди, мавжуд муаммолар ва реал холати аниқланди;

вазирликнинг 2018 йил 5 июлдаги 196 сон буйруғига асосан эксперимент тарзда туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими Олмазор тумани ҳокимлигига оператив бўйсунувга ўтказилди ва туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди;

Шунингдек, ХУЖМШлар фаолиятини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Олмазор тумани, Қора-қамиш 2/4 мавзесида жойлашган 11 та ХУЖМШлар базасида “Бошқарув сервис компанияси” (Казань шаҳрининг тизими) фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қуйидаги масалалар юзасидан ўрганиш ўтказилди.

ХУЖМШларнинг:

  • моддий техника базасининг ҳолати;
  • молиявий ҳамда хўжалик фаолияти;
  • дебиторлик ва картотека қарздорликларининг келиб чиқиши асослари;
  • 82 та уйлардаги муҳандислик  тармоқларини таъмирланганлиги таҳлил қилинди;
  • белгиланган тарифларнинг асослари ўрганилди;
  • ХУЖМШларда мавжуд лавозимлар ҳамда унга тайинланган ходимларнинг малакаси ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра “Қора-қамиш Аъло коммунал” бошқарув сервис компаниясини фаолиятини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Ҳозирда мавжуд 11 та ХУЖМШ раҳбарлари билан хамкорликда, ХУЖМШ ҳамда бошқарув сервис кампанияси билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шу билан бирга, аҳолига сифатли коммунал хизматларни кўрсатиш мақсадида туманда диспетчерлик хизматини ташкил этиш бўйича қуйидаги ишларни амалга оширилмоқда:

Инновацион IT технологияларини жорий қилиш соҳасида, Ягона ҳисоб-китоб маркази (ЯҲКМ) ягона тизимига уланиш, тўловларни электрон банк тўлови орқали амалга ошириш, ягона ахборот тармоғига бирлаштириш (коммунал хизматлар, тўловлар бўйича маълумотлар базасини яратиш).

Эксперимент доирасида Олмазор туманида сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ташкилотларининг аҳоли билан ишлаш ва ҳисоб-китоблар соҳасидаги фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган “Сув истеъмоли ва иссиқлик таъминотини ҳисобга олувчи Биллинг тизими” ахборот тизими яратилмоқда.

“Сув истеъмоли ва иссиқлик таъминотини ҳисобга олувчи Биллинг тизими” бу абонентларни ҳисобга олиш бўйича ахборотларни йиғиш, ишлов бериш ва сақлаш, пул маблағларининг ҳисобланиши ва тушиши, абонентнинг шахсий ҳисобига пул маблағлари тушганда автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш ва нақд пулсиз тўлов шаклларини бошқариш, аввал амалга оширилган тўловлар тўғрисида ахборот, қарздорлик мавжудлиги тўғрисида ахборот ва ахборот характерига эга бошқа маълумотларни реал вақт режимида тақдим қилувчи тизимдир.

Ҳозирги вақида “OMNISISTEM” (Корея Республикаси) компанияси билан Олмазор туманининг 25 яшаш уйида иссиқ ва совуқ сув ҳажмини, шунингдек иссиқлик қуввати сонини масофадан туриб узатувчи иссиқлик қувватини, иссиқ ва совуқ сувни ҳисобга олувчи шахсий (1496 дона) ва умумуй (50 дона) ўлчов асбобларини ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари коммунал хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари (электр таъминоти, ичимлик суви, канализация, иссиқлик таъминоти)  авария-диспетчерлик хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ягона диспетчерлик хизматини яратиш ва фаолиятини ташкиллаштириш, уларни ягона вертикал тизим бўйича бошқаришни таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида юз берган аварияларни тегишли авария гуруҳлари томонидан тезкор бартараф қилиш, аҳолидан тушадиган буюртмаларни ҳисобга олишни автоматлаштирилган тарзда олиб бориш ва уларни бартараф қилиш бўйича ҳаракатларни ташкиллаштириш, авария вазиятларини прогнозлаш керак.

“Интеллект сервис” МЧЖ мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Сув истеъмоли ва иссиқлик таъминотини ҳисобга олувчи Биллинг тизими” ахборот тизимини яратиш бўйича ишларни ўтказиш зарур.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида 10.07.2018й. ҳолатига Олмазор туманида қуйидагилар бажарилди:

58 та маҳаллада 753 дона кўп хонадонли уй-жой фонди уй атрофи инфраструктураси билан биргаликда, муҳандислик тармоқлари, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек санитар тозаловнинг жорий ҳолати хатловдан ўтказилди. Хатловдан ўтказиш Олмазор тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг вакиллари томонидан, коммунал хизматларни тақдим этувчи корхоналарнинг ва Давлат инспекцияларининг ҳудудий ташкилотлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилди;

Маълумот учун:

Олмазор туманида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар учун 1,039 трлн.сўмлик чора-тадбирлар дастури шакиллантирилди. Шундан:

  • кўп қаватли уй-жой фонди – 80,3 млрд.сўм;
  •  иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув – 230,1 млрд.сўм;
  •  оқава сув ҳамда ичимлик суви – 189,8 млрд.сўм;
  •  газ таъминоти – 79,3 млрд.сўм;
  •  электр энергия таъминоти – 49,2 млрд.сўм;
  •  ободонлаштириш – 361,9 млрд.сўм;
  •  таъмирлаш тиклаш хизмати – 4,9 млрд.сўм;
  •  бошқарув сервис компаниясини ташкил этиш – 2,1 млрд.сўм;
  •  махсустранс – 8,7 млрд.сўм;
  • тошкент иссиқлик маркази – 7,6 млрд.сўм.

жорий йилнинг 25 августигача тугатилиши керак бўлган 2018 йил учун таъмирлаш ишларининг режаси тузилди, шу жумладан уй-жой хизмати кўрсатилиши бўйича (кўп хонадонли уй-жой фонди уй атрофи инфраструктураси билан) – 80,3 млрд. сўм, коммунал хизмат кўрсатиш бўйича – 958,4 млрд. сўм, инновацион IT технологияларини татбиқ қилиш бўйича – 965,0 млн. сўм.

Шунингдек, бешта бошқарув компаниясининг ўзларига бириктирилган кўп хонадонли уй-жой фондини уй атрофи ҳудуди билан сифатли сақлаш бўйича имкониятлари ўрганиб чиқилди, бунда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чоралари кўрилди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, 2018 йил 6 июль куни Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси Сенатининг иштирокида, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда (Ўзбекистон 24 ва Ўзрепорт телеканаллари) лойиҳанинг асосий ҳолатларини синовдан ўтказиш бўйича олдиндан тақдимот ўтказилди.

Мирзо Улуғбек туманида 54 та маҳаллада кўп хонадонли уй-жой фондини уй атрофи ҳудуди билан ва муҳандислик тармоқларини хатловдан ўтказиш ишлари бошланди ва уларнинг якуни бўйича қўйилган вазифаларни бажариш бўйича қўшимча чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади.

ТАКЛИФЛАР:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), мутассадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Олмазор туманида кўп қаватли уй-жой фонди, барча коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари кесимида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, туманда мавжуд коммунал инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2019 – 2020 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли дастури ишлаб чиқилсин ва молиявий манбаларини аниқланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасини киритсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Олмазор тумани ҳокимлиги (Раҳмонов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), “Ўзбекэнерго” АЖ (Мустафоев), “Ўзтрансгаз” АЖ (Турсунов), Давлат экология кўмитаси (Қўчқоров) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 03.07.2018й.даги 11136-хх сонли топшириғига асосан Тошкент шаҳрида махсус бошқарув тартибини жорий этиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг коммунал соҳасига таълуқли асосий мезонларини Олмазор туманида эксперимент тариқасида жорий қилинган янги бошқарув тизимни ишлаш самарадорлиги назоратга олинсин ва натижаси бўйича ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилсин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Марказий банк (Нурмуратов), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ХУЖМШларнинг 2-сонли картотекасидаги тўловларни имтиёзли давр берган ҳолда камида 3 йил муддатга музлатиш, белгиланган муддатлардан сўнг мазкур маблағларни ойма-ой тенг тўловларга тақсимланган ҳолда сўндириб бориш ҳамда мавжуд қарздорликларни муддати ўтган қисмига ҳисобланаётган пенялардан кечиш, зарур ҳолларда маҳаллий бюджет ҳисобига қарздорликни қоплаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилсин.

4. Марказий банк (Нурмуратов), тижорат банклар жорий йилнинг 25 августига қадар тасдиқланган дастурлар доирасида Олмазор туманидаги кўп қаватли уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашни якунлаш мақсадида бир хафта муддатда туманга қолдиқдаги 3,1 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредитларни ажратиш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Ўзбекистон Республикаси “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги янги таҳрирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасини депутатлар, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ҳамда мутасадди вазирлик, идора раҳбаларини ва малакали юристларни кенг жалб этган ҳолда ишлаб чиқилишини ташкиллаштирсин.

Davlat dasturi ijrosi
Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr250-
Sovuq suv2809937.13
Issiq suv161125376.24
Chiqindi-3900
Gaz320 6083
Kanalizatsiya235-
Valyuta kursi
Ob-havo