• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 03.08.2021 | 18:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Amalga oshirilayotgan loyihalar
 

 

Жаҳон банки иштирокида “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Лойиҳани амалга ошириш      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

учун асос:                                       2019 йил 12 апрелдаги 306-сон қарори

 

Лойиҳани амалга ошириш

муддати:                                         5 йил (2019-2023 йиллар)

 

Лойиҳани умумий

қиймати:                                       220,7 млн.доллар. Шу жумладан:

ХТАкредити -140,0 млн. доллар

Ўзбекистон Республикаси-34,89 млн. доллар

Лойиҳанинг асосий мақсади:

  • Ўзбекистон Республикасининг 5 та шахарларида иссиқлик таъминоти самарадорлиги, ишончлилигини ошириш, шунингдек, иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти сифатини яхшилаш, ушбу шаҳарларнинг иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг асосий йўналишларини аниқлаш.
  • Қозонхоналарда асосий воситаларни модернизация қилиш ва янгилаш, замонавий тежамкор ва энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш, хомашё ва молиявий ресурсларни самарали ва оқилона ишлатиш, иссиқлик таъминоти ташкилотининг самарадорлигини ошириш ва истеъмолчиларда иссиқлик таъминоти учун коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.

Лойиҳа доирасида режалаштирилган ишлар (ТИА):

Лойиҳа доирасида Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида ҳозирги кунда фойдаланиб келинаётган иссиқлик таъминотининг очиқ тармоқли тизимидан ёпиқ тармоқли тизимига ўтиш ва иситиш тизимида замонавий технологияни татбиқ этиш орқали 1855 та кўп хонадонли уйлардаги 84 786 та хонадон ҳамда 193 та ижтимоий объектлар иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан қамраб олинади. Андижон (“РК-2” қозонхонаси), Бухоро (“Бухороэнергомарказ” қозонхонаси), Самарқанд (“РК-2” қозонхонаси), Чирчиқ (“Юбилейная” қозонхонаси) ва Тошкент (Сергели тумани “ТЦ-8” қозонхонаси) шаҳарларидаги марказий қозонхоналари ва иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилиши натижасида йилига:

табиий газнинг иқтисоди -106 980,0 минг. м3;

электроэнергия иқтисоди  - 30 400,0 минг Квт;

совуқ сув таъминоти иқтисоди - 2 605,0 минг м3;

Атроф муҳитга карбонат ангидрид гази чиқиши - 42 100 тн га камайиши;

Иссиқлик тармоқлари энергосамарадорлиги 56,9% дан - 93 % га ортиши;

Иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик йўқотишлари 35% дан – 3,5 % га камайиши ва ҳар йилги иссиқлик тармоқларидаги таъмирлаш ишларидаги харажатлар миқдори 5% га камайиши кутилмоқда.

 

Лойиҳа доирасида амалга ошириб келинаётган ишлар:

 

Бугунги кунда лойиҳанинг дастлабки босқичини Чирчиқ шаҳрида амалга ошириш бўйича “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” (Туркия) компанияси билан
4,9 млн.долларлик шартнома имзоланган.

Шартнома асосида “Юбилиейная” қозонхонасида умумий қуввати 75 МВт бўлган 3та қозон, 13та кўп қаватли уйларда индивидуал иссиқлик шитларини ўрнатиш ва 2 км иссиқлик қувурларини алмаштириш режалаштирилган. Лойиҳа 2021 йил якунланиб ишга топширилади. Ушбу компания томонидан қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилди. “Юбилейная” қозонхонасида эски қозонлар ва ёрдамчи қисмлари ечиб олиниб янги қозонларни ўрнатиш учун жойларни таёрлаш ва қозонхонани таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг январ ойида буюртмачи талаблари асосида қуриб битказилган ҳар бири 25 МВт қувватда ишлайдиган 3 та қозон, индивидуал иссиқлик пунктлари, насос қурилмалари, қозонларнинг таянч қисмлари, кенгайтирувчи баклар, тутун сўрувчи қисмлари, ёқилғи ёнувчи қисмлари ва бошқа ёрдамчи ускуна ва жиҳозлар пудратчи томонидан етказиб келинди ва ўрнатиш ишлари бошланди.

Иккинчи пакет Бухоро шаҳри “Бухороэнергомарказ” АЖ корхонаси иссиқлик энергияси билан таъминлайдиган 202 та кўп қаватли уйларга ва 29 та ижтимоий соҳа объектларига 264та индивидуал иссиқлик шитларини ўрнатиш бўйича халқаро тендер савдолари асосида пудратчи компания аниқланиб, 11 ноябр куни 3,9 млн.долларлик шартнома имзоланди. Ҳозирда компания мутахассислари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқмоқда.

Учинчи пакет Бухоро шаҳрида 5,6 км иссиқлик узатиш тармоқларини алмаштириш бўйича тендер савдоларига эълон берилиб, жорий йилнинг 11 январь куни келиб тушган таклифлар очилди ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Андижон шаҳрида 110 МВт қувватга эга учта янги қозонлар ўрнатиш, 271та кўп қаватли уйларга ва 30 ижтимоий соҳа объектларига 373 та ИИШлар ўрнатиш ва 24,1 км иссиқлик қувурларини алмаштириш бўйича учта пакетга жорий йилнинг 12 февраль куни тендер савдоларига эълон берилди.

Бундан ташқари лойиҳанинг яна 4та пакети бўйича тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари якунланди.

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo