• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 29.03.2020 | 19:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 26-Март) 13 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –4 (ИСТ–1, ГорПЭС–3), Наманган вил. –1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–1, К–2).
 29.01.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

Ичимлик сув таъминоти соҳасида илк Давлат – хусусий шериклик лойиҳаси

Жорий йилнинг 27 январь куни Уй – жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда “City Building Sales” МЧЖ ўртасида Хоразм вилояти Янгиариқ ва Янгибозор туманлари ичимлик суви таъминоти тизимларини давлат – хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш битимлари имзоланди.

Битимларда давлат шериги бўлган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда хусусий шерик бўлган “City Building Sales” МЧЖ нинг мажбуриятлари, вазифалари ва лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган хавф –хатарларнинг тақсимланиши акс эттирилган.

Мазкур битимларга асосан Янгиариқ ва Янгибозор туманлари ичимлик суви таъминоти тизимларини 10 йил муддатда Давлат – хусусий шериклик шартлари асосида “City Building Sales” МЧЖ томонидан бошқарилади. Ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида мавжуд инфратузилмани реконструкция қилиш ва ривожлантириш ҳамда аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида хусусий шерик томонидан 14 млрд. 430 млн. сўм миқдорда хусусий инвестиция маблағлари киритилади.

Янгиариқ туманида лойиҳани амалга ошириш доирасида бугунги кунда туманда истиқомат қилувчи 114 940 нафар аҳолининг таъминланганлик даражаси 34 %дан 77 %гача, Янгибозор туманида эса истиқомат қилувчи 86 576 нафар аҳолининг 44 %дан 75 %гача оширилиши мўлжалланган.

Ушбу натижаларга эришиш учун хусусий шерик томонидан туман ҳудудидаги барча истеъмолчиларни ҳамда ичимлик сув тармоқларини қайта хатловдан ўтказиш, шу билан бирга ичимлик сув қувурига уланмаган аҳоли пунктлари ва хонадонларни ичимлик сув қувурига улаш, туман ҳудудига ва МФЙ ҳудудларига кирувчи ичимлик сув қувурларига сув ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳамда Янгиариқ туманида 60 км.дан ортиқ, Янгибозор туманида 35 км.дан ортиқ янги ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши режалиштирилган.

Янгиариқ тумани ичимлик суви таъминоти иншоотининг ҳозирги аҳволи

 

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманлари ичимлик суви таъминоти ва канализация корхонасини “AYYEKA” МЧЖ томонидан 4 млн. АҚШ доллари қийматига тенг инвестиция маблағлари киритилиши мўлжалланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси битими шартлари инвесторлар билан келишилмоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ичимлик суви таъминоти ва канализация корхонасини “Green Village” МЧЖ томонидан 935 минг АҚШ доллари қийматига тенг инвестиция маблағлари киритилиши мўлжалланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси, Бўка тумани ичимлик суви таъминоти ва канализация корхонасини “SBICA ASIA” МЧЖ томонидан 915 минг АҚШ доллари қийматига тенг инвестиция маблағлари киритилиши мўлжалланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси, Бекобод тумани ичимлик суви таъминоти ва канализация корхонасини “ALAN ENERGY” МЧЖ томонидан 950 минг АҚШ доллари қийматига тенг инвестиция маблағлари киритилиши мўлжалланган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича ишлаб чиқилган бизнес режа, техник-иқтисодий асослар, концепция ва молиявий модель йиғма хужжатлари аниқланган камчиликлари ташаббускорлар томонидан қайта ишлаб чиқилмоқда.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани, Хоразм вилояти Боғот ва Хазорасп туманлари ичимлик суви таъминоти корхоналарини давлат – хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш бўйича хусусий инвестор ҳамда Давлат – хусусий шерикликни ривожлантириш Агентлиги билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Давлат – хусусий шериклик механизмларини кенг тадбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар янада жадаллаштирилади.

 

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo