• sayt xaritasi
  • pochta
  • bugun : 29.03.2020 | 20:
Ўтган кун давомида (2018 йил 2-октябр) 17 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича – 1 (ССТ), Тошкент шах. – 2 (ИСТ), Қашқадарё вил. – 3 (ССТ-1, К-2), Наманган вил. – 4 (ССТ-3, К-1), Самарқанд вил. – 1 (ССТ), Сирдарё вил. – 1 (К), Тошкент вил. – 3 (ССТ), Фарғона вил. – 1 (ССТ), Хоразм вил. – 1 (ССТ).
Ўтган кун давомида (2020 йил 26-Март) 13 та авария ҳолати бартараф қилинди: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича –1 (ССТ), Тошкент шах. –4 (ИСТ–1, ГорПЭС–3), Наманган вил. –1 (ССТ), Бухоро вил. –4 (ССТ), Қашқадарё вил. –3 (ССТ–1, К–2).
 20.02.2020 | manba: Axborot xizmati |  |

“Future Foresight” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2019 йилнинг 7-13 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ва Келажак вазирлиги томонидан Дубай шаҳрида ташкил этилган “Future Foresight” (Келажакка назар) мавзусида семинар-тренингда иштирок этдилар.

Делегация таркибида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Сувинспекция бўлим бошлиғи К.Юлдашев ҳам иштирок этиб, “Future foresight” соҳасида халқаро тренер сифатида сертификатга эга бўлди.

Мазкур семинар-тренинг иштирокчилари томонидан, миллий тренерлар сифатида олган билим ва кўникмаларини бошқарув кадрларга етказиш мақсадида вазирлик ва идораларда  “Future foresight” мавзусида семинарлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг  19 февраль куни ушбу семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида ҳам ўтказилди.

Семинар-тренингда вазирлик ва вазирлик тасурруфидаги ташкилотларнинг 40 дан ортиқ ёш ходимлари иштирок этишди ва бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган трендлар танлаб олиниб, бу трендларнинг драйверларини таҳлили ва яқин келажакда эришилиши мумкин бўлган натижаларини тадқиқ этишди.

Миллий тренерлар таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзагросуғурта” акциадорлик жамияти, Тошкент Кимё-технологиялар институти, Гидрометрология илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат Техника университети, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтидан бир гуруҳ мутаҳассис ва илмий ходимлар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ёш ходимлари билан биргаликда тақдимотлар ўтказиб, тақдим этилган лойиҳаларни реал ҳаётга тадбиқ этиш бўйича фикр алмашдилар.

 

Вазирлик Ахборот хизмати

Uy-joy kommunal xizmat tariflari
Xisoblagich Xisoblagichsiz
Elektr295-
Sovuq suv310norma
Issiq suv524220470
Chiqindi-3900
Gaz380 6083
Kanalizatsiya250norma
Valyuta kursi
Ob-havo